Дзюба тўпурарлар пойгасида Шомуродовдан ўзиб кетди
07 дек 2019 01:07
Янгиликлар
Дзюба тўпурарлар пойгасида Шомуродовдан ўзиб кетди
РПЛ 19-турида Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби "Динамо"ни мағлубиятга учратди.
Мазкур учрашувда "Зенит" ҳужумчиси Артём Дзюба ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Ушбу гол Дзюба учун Россия чемпионатидаги 11-гол бўлди. У мусобақа тўпурарлари пойгасида мутлоқ пешқадамга айланиб олди.
Тўпурарлар пойгасида "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва "Крылья Советов" клуби футболчиси Александр Соболевлар 10тадан гол билан иккинчи ўринни банд қилганлар.
Шунингдек, Дзюба Россия чемпионатида "гол+пас" тизимида ҳам етакчилик қилмоқда, унинг ҳисобида 20 (11+9) очко бор.
Ўхшаш янгиликлар
07:41
Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди? 10
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар