Дюмфрис учун иккита асосий даъвогар маълум бўлди
18 фев 2023 10:52
Янгиликлар
"Арсенал" "Интер" ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Дюмфрисни жамоасида кўришни истайди, деб хабар берди "TalkSport".
"Канонирлар" Такехиро Томиясунинг ўйин даражасидан кўнгли тўлмагани учун бу позицияни мустаҳкамламоқчи. Қолаверса, япониялик "Манчестер Сити"га қарши энг муҳим ўйинда голга олиб келган хатога йўл қўйди.
Аарон Уан-Биссакадан қониқмаётган Дюмфрис хизматларига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Нидерландиялик футболчини сотиш "Интер"нинг режаларига киритилган, чунки "нерадзурри" молиявий муаммоларни ҳал қилиши керак. Италия клуби Дюмфрисни камида 30 миллион еврога сотишга тайёр.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар