Дуглас Коста: "Ҳакамлар асосан деталларга эмас, натижа фойдасига қаратилган бўлиши керак"

Aslanov Jasurbek
5 май 2018, 15:04
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Дуглас Костанинг фикрича, видеоассистент тизими (VAR) барча турнирларда қўлланилиши керак.

"Мадридликларга қарши баҳсда нафақат "Ювентус", балки бошқалардан ҳам ҳакамликка эътироз билдирди. "Бавария" кетма-кет иккинчи йил "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувларида реферидан норози. "Рома" ҳам "Ливерпуль" билан ўйиндаги икки қўполликдан сўнг ғазабда эди.

VAR барча чемпионатларда ва еврокубокдаги турнирларда бўлиши керак. Чемпионлар лигаси дунёдаги энг муҳим клуб турнири бўлганидан кейин, ҳакамлар ва тизим фойдали натижа учун эмас, балки деталларга қаратилган бўлиши керак" - дейди Коста.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport