Дрис Мертенс: "Уэльсликлардан эҳтиёт бўлиш керак"

Tolibjon Qosimov
30 июн 2016, 18:58
Белгия терма жамоаси аъзоси Дрис Мертенс Евро-2016 чорак финалидан олдин Уэльсга баҳо бериб ўтди.
"Уэльс терма жамоаси билан ўйнаш қийин. Улар учта ҳимоячи билан яхши ҳимояланишади. Менимча, уэльсликлардан эҳтиёт бўлиш керак. Агар тўлиқ куч билан ўйнамасак, бу яхшилик билан тугамайди. Шунингдек, уларнинг қанотлар бўйлаб уюштирадиган ҳужумлари ҳам хавфли", - дея ҳужумчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "goal.com".

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com