UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  1 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  1 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  2 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  4 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  2 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  8 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  10 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  6 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  8 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  3

Драматик кечган баҳсда ғолиб номи аниқланмади Янгиликлар

Драматик кечган баҳсда ғолиб номи аниқланмади

Бразилияда ўтаётган мундиал ўзининг ҳар бир ўйинлари билан футбол мухлислари қалбидан муқим жой эгалламоқда.

Жаҳон чемпионатида оддий ёки кучсиз жамоалар бўлмайди. Бу аниқ. Лекин кучли жамоаларнинг бир қатор кутилмаган натижалари ва аутсайдер ҳисобланган терма жамоаларнинг муваффақиятли ўйинлари шу қадар кўпки қайсини эътироф этишни билмайсиз. Ҳали мундиалнинг эндигина 2-тур ўйинларига якун ясалди. Олдинда энг муҳим паллалар ва ҳал қилувчи баҳслар бизни кутиб турибди.


"G" гуруҳидан ўрин олган Португалия ва АҚШ жамоалари иккинчи турда ўзаро баҳс олиб боришди. Португалия илк турда Германияга йирик ҳисобда таслиб бўлганди. АҚШ эса Гана устидан иродали ғалабани қўлга киритганди.

АҚШдан фарқли улароқ, Португалияни фақат ва фақат ғалаба қаноатлантирарди.  АҚШ ғалаба қозонгудек бўлса, муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини ҳал этарди.

Учрашув дебютидаёқ АҚШлик ҳимоячининг хатосидан Нани унумли фойдаланди ва ҳисобни очишга эришди, 0:1.

Биринчи бўлимда бироз устунликка эришган Португалия танаффусга ғолиб ҳолда чиқиб кетди.

Иккинчи тайм эса АҚШ ўйини янада кучайтирилди ва ўйиннинг 64-дақиқасига келб Жонснинг узоқдан йўллаган зарбаси тўғридан-тўғри рақиб дарвозасидан ўрин олди, 1:1.

Бу ҳисоб Португалияни қониқтирмаслиги боис, жамоа асосий эътиборни ҳужумга қаратишга мажбур бўлди. Захирадан ҳужумкор ярим ҳимоячи Варела туширилди. Лекин Тим Ховард дарвозаси олдида чинакамига хавфли вазиятлар сони камчиликни ташкил этарди.

81- дақиқада Португалияга гол керак бўлиб турган бир вазиятда, Клинт Демпси АҚШ фойдасига гол киритди ва жамоаси ҳисобда олдинга олиб чиқди,  2:1.

Воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмаган Португалия жамоаси бор диққат-эътиборини яна олдинга қаратди. Криштиано Роналдо, Нани, Варела, Эдер каби футболчиларни АҚШ ҳимоячилари бекитиб қўя олишаётган эди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Кришиано Роналдо ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичида турган Варела томон узатди. Ўз "ўлжа"сини кутиб турган Варела бу вазиятда аниқ ҳаракат қилиб, боши билан тўпни Тим Ховард дарвозасига жойлаб қўйди, 2:2.

Португалия учун қониқарли натижа бўлмасада, Вареланинг ушбу голи уларни бироз бўлсада умид учқунларини олиб қолди ва мундиални эрта тарк этишларига "сўроқ" белгисини қўя олди. 


"G гуруҳининг икки етакчи жамоаси Германия ва АҚШ ҳисобида тўрттадан очко бўлса, Гана ва Португалия активида битта очко бор. Сўнгги ҳал қилувчи турда Гана ва Португалия, Германия ва АҚШ терма жамоалари куч синашишади.

Айнан шу учрашувлардан сўнг, қайси жамоа кейинги босқичга йўл олиши ойдинлашади.


ЖЧ-2014. “G” гуруҳи. 2-тур

АҚШ - ПОРТУГАЛИЯ 2:2
Манаус. “Амазония” стадиони.
Бош ҳакам
: Нестор Питана (Аргентина)

Голлар
: Нани (5), Жонс (64), Демпси (81), Варела (90)

АҚШ: Ховард, Брэдли, Беслер, Бисли, Демпси (Вондоловски, 88), Бедоя (Йедлин, 72), Жонс, Бекерман, Зуси (Гонзалес, 90), Камерун, Жонсон.

Португалия: Бето, Бруно Алвеш, Велозо, Роналдо, Моутиньо, Коста, Мейрелеш (Варела, 69), Нани, Алмейда (Карвальо, 46), Перейра, Поштига (Эдер, 16).

Огоҳлантириш
: Жонс (76)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика