Дракслер учун бош даъвогар клуби номи маълум

Alisher
13 мар 2021, 12:18
ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер катта эҳтимол билан мавсум сўнггида "Байер"га ўтади.

"Фармацевтлар" анчадан буён футболчи билан музокаралар ўтказишди ва охир-оқибат келишувга эришишди.

Ярим ҳимоячининг парижликлар билан шартномаси якунига етмоқда, шу сабаб у "Байер"га текинга тушиши мумкин.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Todofichajes