Дракслер фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин
21 апр 2021 11:12
Янгиликлар
Дракслер фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин
ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер Германия чемпионатига қайтиши мумкин.
27 ёшли вингернинг янги иш жойи Мюнхеннинг "Бавария" клуби бўлиши мумкин. Дракслернинг агентлари ўз хизматларини Германия чемпионларига таклиф қилишди.
Ярим ҳимоячи Париж гранди билан шартномани узайтирмайди ва ёзда эркин агент мақомида клубни тарк этади.
Юлиан Бундеслигада "Шальке" ва "Вольфсбург" жамоаларидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш. Футболчи 2017 йилнинг январидан буён Францияда тўп тепади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар