Драган Черан: "Иккинчи бўлимда эркинроқ ўйнадик"
17 фев 2020 22:27
Янгиликлар
Драган Черан: "Иккинчи бўлимда эркинроқ ўйнадик"
Фото Сергеевдан голли, Машариповдан пасли дубль. "Пахтакор" форсларни ер тишлатган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ
Видео "Тезкор студия" "Пахтакор" стадионида меҳмонда
Биз эса баҳсдан сўнг майдонда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган Драган Чераннинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Яхши ўйин бўлди. Стадионга ташриф буюрган ишқибозлар қизиқарли ўйин гувоҳи бўлишди. Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик. Шунинг учун гол уришимиз бироз қийин бўлди. Биз уйда тўп тепишимизни инобатга оладиган бўлсак, ҳамма ғалаба кутарди. Албатта, иккинчи бўлимда эркинроқ ўйнадик, юзага келган вазиятлардан унумли фойдаландик ва учта тўп киритдик. Танаффус пайтида кийиниш хонасида гаплашиб олдик ва мураббийдан тегишли кўрсатмаларни олдик. Ғалаба билан мухлисларни табриклайман", - деди Драган.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Фикрлар