UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  16 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  4 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8

Достонбек Тошматов: “Олий лига жамоаларидан таклиф тушса, ўйлаб кўриб ўтаман” Янгиликлар

Достонбек Тошматов: “Олий лига жамоаларидан таклиф тушса, ўйлаб кўриб ўтаман”

Эртага Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи давра 32-тур доирасидаги “Зомин”-“Орол” учрашуви бўлиб ўтади, учрашувданолдин мезмонлар ҳужумчисидан ўйин ҳақида фикри билан қизиқдик.

-   “Орол” жамоаси қарши қандай тайёргарлик кўраяпсизлар?
-   Рақибимизга қарши “Хоразм”га қандай тайёргарлик кўрган бўлсак шундай давом эттираяпмиз. Мақсад рақибимизни мағлуб этиб, мухлисларимизни ҳурсанд қилишдир. Чунки биз мухлислар учун майдонга тушамиз.

-   Охирги икки турдан бери рақиблар дарвозасини ишғол қилмоқдасиз. Нима деб ўйлайсиз “Орол” жамоасига ҳам гол ура оласизми?
-   Ҳужумчини майдонга тушишдан асосий мақсади – рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, жамоа ғалабасини таъминлаш. Шундай экан, ҳар сафар майдонга тушганимда гол уруб жамоанинг ғалабасини таъминлашга харакат қиламан. “Орол”га ҳам гол уруш ниятим бор.

-   Сиз бир неча йиллардан буён “Зомин” жамоасининг асосий таркиб ҳужумчиси ҳисобланасиз. Ўткан йилги мавсумда 20 тадан ошиқ гол ургансиз. Мавсум сўнгига қадар ўткан йилги натижани такрорлай оласизми?
-   Ха ўткан йилги мусобақада 20 тадан ошиқ гол ургандим. Бу йилги мавсумда ҳам агар мураббийлар менга асосий таркибда ўйнаш учун имкон беришса, ўткан йил натижадан ҳам яхшироқ натижа қилишга ҳаракат қиламан.

-   Сир бўлмаса ҳозиргача неча маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилдингиз?
-   Бу ҳозирча сир бўла қолсин. Лекин мусобақа сўнгига қадар ҳаммасини билиб оласиз. Чунки олдинда яна 7 та тур ўйинлари бор.

-   Нима деб ўйлайсиз, кейинги йилги Олий лигага Биринчи лигадан қайси жамоа тўғридан-тўғри йўлланма олади?
-   “Динамо” жамоаси. Чунки бу жамоа ҳозирги кундаги Биринчи лиганинг энг кучли жамоасидир.   

-   Кейинги йилги мавсумда, Олий лига жамоасидан таклиф тушса, бошқа жамоага ўтиш ният борми?
-   Ха албатта. Агар Олий лига жамоаларидан таклиф тушса, ўйлаб кўриб ўтаман.

Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика