UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3

Достон Турсунов: “Машғулотда ҳамма астойдил ишламоқда” Янгиликлар

Достон Турсунов: “Машғулотда ҳамма астойдил ишламоқда”

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги U-20 ёшлар терма жамоаси Тошкентда навбатдаги йиғинни ўтказмоқда.
Машғулотлар билан бирга синов-назорат ўйинларида ҳам иштирок этаётган ёшларимиз куни-кеча “Навбаҳор” билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг ҳимоячи Достон Турсунов йиғин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- 19 февраль куни яна Тошкентда навбатдаги йиғинни ўтказишга киришдик. Чиғатойда йиғилдик. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказилмоқда. Эрталаб жисмоний тайёргарлик бўйича ишласак, тушликдан сўнг тўп билан тактик жиҳатлар устида шуғулланяпмиз. Машғулотларни Равшан ака Ҳайдаров ва Илҳом ака Мўминжонов олиб бормоқда.

- Табиийки ҳар бир футболчи ўзидан яхши таассурот қолдириш мақсадида астойдил ишламоқда. Чунки ҳар бир ўйинчи мундиалда иштирок этишни истайди. Бу йўлда ўзимизни ижобий томондан кўрсатишимиз шарт бўлади.

- Бу сафарги йиғинимизга бир қатор янги номзодлар таклиф этилганини кўриш мумкин. Ёшимиз тенг бўлгани учун ҳам уларнинг киришиб кетиши у қадар мураккаб бўлмайди деб ўйлайман.

- Мақсадим ёшлар терма жамоамиз билан ЖЧга бориш ва у ерда ҳам ўзимни кўрсатиш. Қолаверса “Нефтчи”да дебютимни ўтказишни хоҳлайман. Насиб қилса бу йил асосий таркибда ўйнаш учун бор кучим билан харакат қиламан – дейди Достон Турсунов.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика