Донни ван де Бек: "Жамоа ғалабага эришмаса, урилган гол аҳамиятини йўқотади"
20 сен 2020 15:23
Янгиликлар
Донни ван де Бек: "Жамоа ғалабага эришмаса, урилган гол аҳамиятини йўқотади"
"Кристал Пэлас"га қарши ўйинда дебют қилиб, илк голини урган "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек фикрларини билдириб ўтди.
"Гол урдим, бироқ муҳими ғалаба эди. Жамоа ғалабага эришмаса, урилган гол аҳамиятини йўқотади. Кайфиятни тушурмаймиз ва сешанба кунги баҳсда ўзимизни кўрсатамиз. Олдинга катта қадам ташлаш керак.
Ҳа, мағлуб бўлдик, бироқ бундай клуб таркибида бўлиш жуда ёқимли. Янги жамоам таркибида илк ўйинда қатнашдим ва умид қиламанки, келаси ўйинларда ғалаба қозонамиз", - деди ван де Бек.
Фикрлар