Дониёр Ҳасанов ва Аброр Ҳусинов “Металлург” ўйинчисига айланди
06 июл 2017 12:53
Янгиликлар
Дониёр Ҳасанов ва Аброр Ҳусинов “Металлург” ўйинчисига айланди
Хабарингиз бор, пойтахтнинг “Обод” футбол клуби ёпилгани эълон қилганидан сўнг мазкур жамоанинг барча ўйинчилари эркин агентга айланишганди.
“Обод” сардори Дониёр Ҳасанов ва ҳимоячи Аброр Ҳусиновлар кейинги фаолиятларини Бекободнинг “Металлург” жамоасида давом эттирадиган бўлишди. Бу ўйинчилар 7 июль куни “Металлург” ФКнинг бошқа аъзолари сингари Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси қошидаги марказда тиббий кўрикдан ўтишади ва иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун Тошкент вилояти Чорвоқ сув омбори ёнида жойлашган “Металлург” сиҳатгоҳига йўл олишади.
"Металлург" матбуот хизмати
Фикрлар