UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  20 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  4 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  4 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19

Дмитрий Попович: "Ўзбекистонда футбол Молдовадагидан тезроқ” Янгиликлар

Дмитрий Попович: "Ўзбекистонда футбол Молдовадагидан тезроқ”

Шу мавсум “Бухоро” сафида тўп тепган молдовалик футболчи Дмитрий Попович юртимиз футболи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Эндиликда “Бухоро” футболчиси ҳисобланмайман. Жамоада ўйнаган вақтимда мунтазам равишда майдонга тушиб келардим. Аввалига, Ўзбекистонда қийналдим. Сўнгра мамлакатга, чемпионатга кўникиб кетдим. Жамоамиз кучлилар сафида қолиш учун курашарди. Шу сабабли жамоа савиясини пастроқ деб ҳисоблайман. Айни пайтда янги жамоа қидиряпман. Балки Ўзбекистонда, балки бошқа жойда фаолиятимни давом эттирарман. Барчасини вақт кўрсатади. Агар ўзбек ва молдав футболини таққослайдиган бўлсак, менимча, фарқ тезликда. Ўзбекистонда футбол тезроқ. Футбол даражаси у ерда яхши", - дейди Попович moldfootball.com нашрига.

- Миллий чемпионатимиз клубларидан таклифлар йўқми? Чемпионатимизга қайтишни истармидингиз?
- Таклифлар йўқ. Агар таклиф бўлса нимага қайтмаслигим керак? Молдовия футболидаги камчиликлардан бири – молия. Бу томонлама фақатгина тўрт жамоанинг аҳволи жойида.

- Таътилни қаерда ўтказмоқчисиз?
- Таътилни оилам билан ўтказмоқчиман. Ўзбекистондалигимда уларни жулаям соғиндим.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика