UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  0 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  32 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  10 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  15 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Диёра Хабибуллаева: "Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз" Янгиликлар

Диёра Хабибуллаева: "Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз"

Хабарингиз бор, 6 декабрь куни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги финал ўйини бўлиб ўтади.

Унда Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” ҳамда “Бунёдкор-W” жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Бўлажак учрашув олдидан жиззахликлар етакчиси Диёрахон Хабибуллаева ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаб, финал йўланмасини қўлга киритдик. “Сўғдиёна-W” жамоаси қисқа вақт ичида иккинчи маротаба Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этади. Буни биз учун ва албатта Жиззах аҳли учун катта ғурур ва ютуқ деб биламиз.

Кубок баҳсларини ўтказиш учун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида финал мезбони сифатида айнан “Сўғдиёна” марказий стадиони чиққанидан хурсанд бўлдик. Ўз уйимизда ўзимизга бўлган ишонч, масъулият янада ошади. Финал ўйинига ҳар тарафлама тайёрмиз, бўлажак учрашувда бор имкониятимизни ишга соламиз”, - деди Хабибуллаева.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика