UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3

Диёр Туропов: “Майдон марказидан гол уриш, шунчаки ажойиб” Янгиликлар

Диёр Туропов: “Майдон марказидан гол уриш, шунчаки ажойиб”

“Андижон” – “Олмалиқ” учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Диёр Туропов ўз фикрларини билдирди.

Туропов ушбу ўйинда жамоасининг иккинчи голини уришга муваффақ бўлди.

“Андижон” билан ўйинда осон бўлмаслигини билгандик. Чунки ҳеч бир жамоа ўз уйида, ўз мухлислари олдида очко йўқотгиси келмайди. Биз эса ўтган турда “Шўртан” билан учрашувда ютишга ҳақли эдик. Бироқ омад келмаганди, ютқазганимиздан кейин “Андижон”дан очко олишимиз шарт эди. Мусобоқа жадвалида қийин ҳолатга тушишимизга ҳаммамиз билардик. Шу боис ҳам бор  кучимизни бериб ҳаракат қилдик.

Голимга келадиган бўлсак “Андижон” охирги дақиқаларда бор кучини бериб ҳаракат қилди ва бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтди. Уларнинг дарвозобони ҳам келган эди, ўша вазиятда тўпни шерикларим менга ошириб юборишди. Шеригим Рўзимбой Аҳмедов дарвоза бўшлигини айтди, таваккал майдон ярмига етмай туриб дарвозага зарба бердим. Тўп дарвозага аниқ борди ва гол бўлди. Майдон марказидан гол уриш, шунчаки ажойиб. Менимча фаолиятимда бошқа бундай гол бўлмаса ҳам керак, - дейди Туропов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика