UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  116 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  8 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Диёр Мирзабоев: "Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди"

Про-лиганинг 7-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Турон" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Олдиндан йигитларга тушунтиргандим, бу ўйинда кўп гол урилмаслиги аниқ эди. Уларга жарима майдонимиз ичида ва атрофида имкон қадар қўполлик ишлатмаслик ҳақида тушунтиргандим. Кўрдинглар, биттагина жарима зарбасидан гол ўтказиб юбордик. 

Ўйинни кўриб чиқамиз, бизда голли вазиятлар кўпроқ бўлди. Ўтган гал айтган фикримни қайтараман, мен бу ерга вазиятни ўзгартириш учун келганман. Гол уришда оқсаяпмиз. Ишлаймиз, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.

- "Янгиер" ўзига яраша шонли тарихига эга бўлган жамоа. Сиз бу ерга олдингизга қандай мақсадларни қўйган холда келдингиз?

- Клуб раҳбарияти мени таклиф этишган. Жамоада тажрибали футболчилар борлиги ҳақида аввалдан билардим. Мақсадимиз - ҳар бир ўйинда ғалаба, гуруҳларга ажратилганида "Янгиер"ни кучли бешликка олиб кириш. Ҳалиям вазиятни ўнглаш мумкин, барчаси ўз қўлимизда. Ўйин борасида йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Кўп сонли мухлисларимизга раҳмат.

- Аввалги матбуот анжуманида ҳжумчилар кам гол ураётгани ҳақида айтгандингиз. Бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Машғулотларда жиддий ишлаяпмиз. Ҳар бир ўйинга икки хил тактик услуб билан чиқаяпмиз. Вазиятга қараб тактикаларимизни ўзгартириб бораяпмиз. Тимур Усмонов ва Нодир Йўлдошевлар бўйдор футболчилар бўлгани сабабли бугун узун узатмаларга эътибор қаратдик. Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда ғалабага эришишимиз ҳам мумкин эди. Афсус, бугун омадимиз келмади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика