UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  1 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  6 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  7 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1

Диёр Мирзабоев: “Чиройли ўйиндан кўра, ғалаба муҳим эди” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: “Чиройли ўйиндан кўра, ғалаба муҳим эди”

Про лига 15-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Зомин” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда бизга фақат ғалаба керак эди. Чунки мухлисларимиз ҳам анчадан бери жамоамиздан уч очко кутаётганди. Ўйинда муҳим гол урдик. Қолаверса, бугун ўйинда дарвозамиз дахлисизлигини сақлаб қолдик. Анчадан бери буни амалга ошира олмаётгандик. “Зомин”да ҳам вазият юзага келди, лекин омад биз томонда бўлди. 

Янги келган футболчилар хусусида

- Ортда қолган иккита ўйинга қараб, янги келганлар борасида бир дарҳол хулоса қилмаслигимиз керак. Қолган баҳсларда улар албатта жамоага фойда келтиради.

Захирадан туширилган футболчилар тўғрисида

- Айрим етакчиларни захирада қолдирганим режам асосида амалга оширилди. Чунки айримларга дам беришни ният қилгандим. Баратов сариқ карточка олганидан кейин, иккинчи бўлимда уни алмаштиришга қарор қилдим, чунки у кейинги беллашувларда жамоага асқотади. Шодиев ҳам ҳар ўйинда майдонга тушиб келади, шу сабабли, бугун уни захирадан майдонга чиқаришни режалаштиргандим. 

Дарвозабон масаласи борасида

- Жамоамиздаги ҳар иккала дарвозабон ҳам асосий посбон ҳисобланади. Ўйинга қайси бири яхшироқ спорт формада бўлса, ўша куни майдонга тушади. Бири асосий, ёки буниси захирада қолади деб айта олмайман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика