UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  0 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  24 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Диёр Имомхўжаев: "Ўзбекистон КХДР ва Яманга қарши ўйинлар олдидан яққол фаворит" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Ўзбекистон КХДР ва Яманга қарши ўйинлар олдидан яққол фаворит"

Ўзбекистон - КХДР учрашуви олдидан СПОРТ телеканали шарҳловчиси Диёр Имомхўжаев ўз фикрларини билдирди.

Диёр Имомхўжаев, футбол шарҳловчиси: “Ўзбекистон миллий терма жамоаси секин-аста ўз ўйинини топиб олмоқда. Бунда мураббий Самвел Бабаяннинг хизматини ҳеч ким инкор қила олмайди. Миллий терма жамоамиз КХДР ва Яманга қарши бўлиб ўтадиган ўйинлар олдидан яққол фаворит.

Кореяликларнинг сафар учрашувлари шуни кўрсатиб бердики, улар меҳмонда ўз уйларида ҳаракат қилганларидек ўйнай олишмайди. Қўшимчасига футболчиларни гуруҳдаги асосий рақибга қарши руҳлантириш учун Самвел Бабаянда яхши имконият бор. Бу борада биринчи учрашувни эслашнинг ўзи кифоя. Яман терма жамоаси эса қайси стадионда бўлмасин, бугунги Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун қийин рақиб ҳисобланмайди. Бош мураббий олиб бораётган сиёсат кўп ҳолларда танқид остига олинмоқда. Лекин бунда танганинг иккинчи томонини ҳам назардан четда қолдирмаслик лозим. Миллий терма жамоада фаолият олиб борган мутахассислар орасида фақатгина Самвел Бабаян дастлабки уч беллашувда ғалаба нашидасини сургани билан ажралиб туради. Қолган бирорта мураббийга бундай муваффақият насиб қилмаган. Шундай экан, унинг сиёсатини кескин танқид қилишдан тийилиш керак.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг барча машғулотлари ёпиқ ҳолда ўтказилсин ва ўйинларга фақатгина “Пахтакор” марказий стадиони мезбонлик қилсин, лекин бунинг баробарида миллий терма жамоа жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритсин деган шарт қўйилса, менимча, журналистлар ҳам, футбол мухлислари ҳам рози бўлишади. Ҳозир асосийси расмий ўйинларда қайд этажак натижамиз бўлиб турибди. Шуни унутмаслик керакки, Самвел Бабаян “Пахтакор”да фаолият олиб борганида ҳам ОАВ вакиллари учун шаффоф бўлмаган. Бу унинг ҳарактеридан келиб чиқади. Мадомики, мураббий натижага эришаётган экан, демак унинг сиёсатига кўникиш керак. Боз устига, машғулотларнинг ҳаммаси ҳам ёпиқ эмас, керак пайтда ОАВ ҳодимлари учун шароит яратиб берилмоқда. Самвел Бабаяннинг “Пахтакор” билан муносабати эса тамомила бошқа масала. Бу мен учун кутилмаган ҳолат эмас. Жуда истаганида ҳам мутахассис ўзи бир неча йилдан буён бошқариб келаётган
“Пахтакор”дан узилиб қола олмасди, бу табиий ҳол. Шахсан мен унинг “Пахтакор”дан сунъий равишда четлаштириб қўйилишини эса ғалати қарор сифатида баҳолаган бўлардим. Масалан, Россия миллий терма жамоаси бош мураббий Леонид Слуцкий бир вақтнинг ўзида ЦСКАда ҳам фаолият олиб бормоқда. Мен айтиб ўтган қарорнинг ғалатилиги сабаб Самвел Бабаян каттагина босим остида қолди. Терма жамоага футболчи жалб қилишидан тортиб, унинг “Пахтакор” иштирокидаги ўйинларга бораётгани, керак пайтда футболчиларнинг ечиниш хонасига кираётгани ҳам танқид қилиб ўтилмоқда. Ваҳоланки, у ҳар икки фронта ҳам фаолият олиб боришига рухсат бериш мумкин эди. Хўжа кўрсин учун чиқарилган қарорлар ҳеч вақт ўзини оқлаган эмас. Ўша қарор таъсирида Бабаян “Пахтакор”дан барибир воз кечиб кета олмасди. Ҳозир вазиятни тўғри баҳолаш энг яхши мезон.

Бабаян “Пахтакор”нинг барча футболчисини оладими, жамоага бефарқ бўлмайдими, бу иккинчи масалага айланиши керак. Муҳими, унинг бош жамоада қайд этаётган натижаси. Айни пайтда миллий терма жамоамизнинг ишлари жойида. Умид қиламанки, бу муваффақиятлар кейинги икки ўйинда ҳам давом эттирилади. Бунга кучимиз ҳам, имкониятларимиз ҳам етарли. Гап миллий терма жамоа хусусида борар экан, унинг йўлида бўлинишимиз эмас, бирлашишимиз жуда муҳим.  

Камолиддин Алимов ёзиб олди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика