

"Клублар қошидаги футбол мактаблари ва академияларини 5 хил кўринишда тавсифлаб берувчи регламент тез орада тайёр бўлади. Режамизга кўра, камида икки юлдузли академия талабларига жавоб бера олмайдиган футбол клубларига 2021 йилдан бошлаб легионер футболчилар билан шартнома имзолашга рухсат этилмайди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.



