UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  5 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1

"Динамо"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди Янгиликлар

"Динамо"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

Икки ҳафта давомида «Динамо» клуби расмий сайтида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, жамоа сардори – дарвозабон Андрей Мельничук «ойнинг энг яхши футболчиси» сифатида топилди.
196 нафар иштирокчи қатнашган сўровномада, 75 мухлис (38,3%) ўз овозини айнан украиналик тажрибали посбонга берган.

Сўнгги икки ўйин «Бунёдкор» ва «Андижон»га қарши баҳсларда ғалабага муносиб улуш қўшган Азамат Бобожонов сўровномада Мельничукка «рақобат» туғдирди. Тезкор яримҳимоячимиз 56 та (28.6%) овоз тўплади.

Учинчи ўринда эса якунланган ойда жамоа мухлислари Санъат Шиховни танлашган. «Андижон» билан баҳсда чиройли гол муаллифига айланган иқтидорли футболчимизга 39 та (19.9%) овозга эга бўлди.

Сўровномада шунингдек, ҳимоячилар Илдар Маматказин, Акмал Бозоров, ҳужумчи Зайниддин Тожиевлар ҳам мухлислар томонидан танланган.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Мельничук жорий мавсум ҳисобидан учинчи маротаба ой якунига кўра мухлислар томонидан, «Динамо»нинг энг яхши футболчиси дея топилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика