UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  0 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

"Динамо" ёшлари Самарқанд вилоят ҳокими кубоги соҳиби (ФОТО) Янгиликлар

"Динамо" ёшлари Самарқанд вилоят ҳокими кубоги соҳиби (ФОТО)

Бугун бир ой давомида бешта минтақа бўйлаб ўтказилган Самарқанд вилоят ҳокими кубоги ўз якунига етди.
СВВАКИУ стадиони турнирнинг финал учрашувига мезбонлик қилди. "Динамо" ёшлари ва "Шердор" финалга етиб келди. Финалга хос кўтаринки руҳда ўтган якунловчи учрашувда "Динамо" ёшлар жамоаси пенальтилар сериясида омадлироқ чиқди ва ғолибликни қўлга киритди.
Ўйиннинг боши бироз секинлик билан боришига қарамай 38 дақиқада биринчи лига вакили "Шердор" жарима майдончаси ичида қўполликка йўл қўйди ва бош ҳакам иккиланмай дарвоза томон пенальти белгиланди. Белгиланган пенальтини Муҳаммад Ражабов аниқ амалга оширди ва биринчи бўлимни шу ҳисобда якунланишини таъминлади.
Иккинчи бўлимда "Шердор" устунликка эга бўлди ва 68 дақиқада Нурбек Сафаровни аниқ пасини Турғун Қобилов дарвозабон устида ошириб дарвозага жойлаб қўйди. Учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва пенальтилар сериясига ўтилди. Омад лотoриясида "Динамо" ёшлари ғалаба қозонди.

Самарқанд вилоят ҳокими кубоги-2014
Финал. "СВВАКИУ" стадиони. 18.03.2014

"Динамо" (ёшлар) - "Шердор"  1:1 (1:0) (пен 6:5)
Голлар: 1-0 Муҳаммад Ражабов (38 пен) - 1-1 Турғун Қобилов (68)
Огоҳлантиришлар: Фирдавс Абдусалимов, Георгий Адамян - Анвар Носиров, Турғун Қобилов, Шерзод Камолов
Ҳакамлар: Н. Мешков, Ш.Камаров, С. Ҳакимов, Ғ. Ҳамидов
Назоратчи: Рустам Истамов

"Динамо" (ёшлар): Умид Низомов, Фирдавс Абдусалимов, Миркомил Лақаев, Бунёд Исроилов, Акбар Сиддиқов, Жасур Азимов, Муҳаммад Ражабов, Георгий Адамян, Саддам Боймаматов, Ислом Шарипов, Ислом Ҳамидов
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Ойбек Туропов, Баҳодир Жониев, Ҳаитмуродов Абдураимов, Ҳаким Аламхонов, Шаҳбоз Ғоипов, Холмумин Давронов

"Шердор": Шуҳрат Муродов, Санжар Акрамов, Анвар Носиров, Убайдулло Набиев, Шерзод Камолов, Дилшод Турсунов, Озод Турсунов, Нурбек Сафаров, Турғун Қобилов, Миржалол Лақаев, Ислом Сапаров
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Салоҳиддинов, Ғолиб Сарибоев, Бердиёр Абдурашидов, Шоҳруҳ Исломов, Муҳаммад Муродов, Амир Аминжонов, Ойбек Эшбоев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика