UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  0 21:20Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  28 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  74 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  65 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  8 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  30 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15

"Динамо": Тошкентда "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Олмалиқ" билан ўйнаймиз Янгиликлар

"Динамо": Тошкентда "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Олмалиқ" билан ўйнаймиз

Пайшанба куни Самарқанддаги йиғин доирасида шаҳримизнинг Биринчи лигадаги жамоалари «Шердор» ва «Регистон» клубларидан ташкил топган жамоага қарши майдонга тушган вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишди.
Ўйин давомида Равшан Ҳайдаров бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказди. Таркибда футболчилар анча кўплиги боис, куни кеча мураббийлар кўригига келган нигериялик футболчилар рақиб жамоа сафида майдонга туширилди ва жамоамизга қарши синовдан ўтказилди.

Қизиқарли кечган ўйин динамочиларнинг ишончли ғалабаси билан якун топди. Дастлабки гол 12-дақиқада Ойбек Нурбоевнинг ўнг қанотдан ошириб берган голидан кейин Тўлқин Мирзаев томонидан киритилган бўлса, иккинчи гол 60-дақиқада Алишер Саматовнинг тўп оширишидан кейин Владимир Киликевич томонидан дарвозага йўлланди.

Ўртоқлик учрашуви. 18 июль (пайшанба)
«Динамо» -«Шердор» - 2:0 (1:0)
Голлар:
Тўлқин Мирзаев 12, Владимир Киликивич 60.
Бош ҳакам: Николай Мешков
«Динамо»: Андрей Мельничук (Игорь Михайлов, 46), Ойбек Нурбоев (Алишер Саматов, 46), Аҳрол Рисқуллаев (Азамат Абдуллаев, 60), Ильдар Маматказин (Ислом Ҳамидов, 75),, Темур Дадашев (Аваз Агалиев, 46), Акмал Бозоров (Георгий Адамян, 70), Комил Шарофутдинов (Омаджон Тайлоқов, 60), Абдулло Набиев (Бобур Насимов, 75), Азамат Бобожонов (Темур Шарипов, 70), Владимир Киликивич (Юнус Суюнов, 70), Тўлқин Мирзаев (Дилшод Жабборов, 46).
Огоҳлантиришлар: Ойбек Нурбоев (27), Ахрол Рисқуллаев(40), Аваз Агалиев (60)

Иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўраётган Самарқанднинг «Динамо» жамоаси 20 июль кунидан Тошкентда йиғин ташкил этади. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа пойтахтда бир қатор назорат учрашувлари ўтказиб, янги футболчиларни синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.

Хусусан, ҳозирга келиб тўртта жамоа билан ўртоқлик баҳси борасида келишувга эришилган. Жумладан, 23 июль куни вакилларимиз «Пахтакор» клубига қарши саф тортишса, икки кун ўтиб Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси билан назорат баҳсида майдонга тушилади. 28 июлда эса йиғин доирасидаги сўнгги ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Игорь Шквирин бошқарувидаги «Олмалиқ» жамоаси билан рўбарў келишади. 20 июль куни бошланадиган йиғин 29 июлда якунига етади ва жамоа Самарқандга қайтади.

Йиғин доирасидаги ўйинлар рўйхати:

23 июль. «Пахтакор» - «Динамо»

25 июль. «Динамо» - «Нефтчи»

28 июль. «Динамо» - «Олмалиқ».
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика