"Динамо" Тошкентда иккита ўйин ўтказади

Narzulla Saydullayev
10 мар 2018, 15:52
«Динамо» жамоаси Тошкентдаги иккинчи йиғини доирасида иккита назорат баҳсида майдонга тушади.

Дастлаб жамоа аъзолари 10 март куни тест-синовларни топширишади. Кейин эса назорат баҳсларига киришилади. Хусусан, 12 март куни Про-Лига вакили “Бунёдкор-2” жамоасига қарши майдонга тушилса, 15 март куни яна бир Про-Лига иштирокчиси “Локомотив-БФК”га қарши назорат учрашуви ўтказилади. Шундан сўнг Тошкентдаги йиғин якунланади.

Тошкент. 9-15 март.
12 март (душанба)
«БУНЁДКОР-2» - «ДИНАМО»
«Бунёдкор» академия стадиони.


15 март (пайшанба)
«ЛОКОМОТИВ-БФК» - «ДИНАМО»

«Дўстлик» (Политотдел) стадиони.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” Про-Лига 1-тур доирасида 25 март куни Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши саф тортса, 28 март куни Термизда “Сурхон” жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz