UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  3 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  5 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  18 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0

"Динамо" тўрт нафар футболчи билан хайрлашди Янгиликлар

"Динамо" тўрт нафар футболчи билан хайрлашди

Мавсумнинг иккинчи қисмига пухта тайёргарлик кўраётган "Динамо" жамоаси Самарқандда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Йиғин доирасида "Динамо" жамоаси таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Клуб ёзги трансфер ойнасида жамоа дарвозабони Дилшод Ҳамроев, яримҳимоячи Жамшид Ҳасанов, ҳужумчилар Фахриддин Алимов ва Михайло Удод билан ўзаро келишувга кўра амалдаги шартномани бекор қилди ва футболчилар билан дўстона хайрлашди.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби қарорига кўра, "Динамо" жамоаси сафига Рўзимбой Аҳмедов таклиф этилди. Биринчи даврани "Хоразм"да ўтказиб, 7та голга муаллифлик қилган 34 ёшли хоразмлик ҳужумчи билан мавсум якунига қадар келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, Рўзимбой Аҳмедов 2012 йилги мавсум Олий лигада "Динамо" шарафини ҳимоя қилиб, 23 ўйинда 11та голга муаллифлик қилганди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика