UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  0 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  12 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  6 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  6 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0

"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди Янгиликлар

"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди

Суперлиганинг 7-тури доирасидаги "Динамо" - "Нефтчи" учрашуви бошқа куни ўтказилади.

Шу йилнинг 23 апрель санасидан май ойининг биринчи ўн кунлигига қадар Самарқанд шаҳрига олий мартабали меҳмонлар ташриф буюриши кўзда тутилган, деб маълум қилди Самарқанд вилояти ҳокимлиги Лигага йўллаган мактубида. Хатда Суперлига 7-туридан ўрин олган "Динамо" — "Нефтчи" учрашуви санасини ўзгартириш сўралган. 

Мазкур беллашув 25 апрель куни бўлиб ўтиши лозим эди. Эндиликда Самарқанд шаҳрида бу учрашувни ўтказиш имконияти камроқ эканлигидан келиб чиқиб, у Лига тақвим режасидан захира куни сифатида ўрин олган июль ойининг дастлабки кунларидан бирида ўтказилади. Беллашувнинг аниқ санаси Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланганидан сўнг эълон қилинади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари 21 май куни ўтказилади. 22 май куни эса мусобақанинг 1/8 финал босқичига қуръа ташланади. Суперлиганинг 13-15-тур учрашувлари саналари қуръа натижасидан келиб чиққан ҳолда эълон қилинади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика