"Динамо" назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди

Tolibjon Qosimov
8 янв 2025, 18:06
Янги мавсумга тайёргарлик доирасида "Динамо" жамоаси Тошкентда дастлабки назорат баҳсини ўтказди.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги самарқандликлар Ҳаким Фузайлов мураббийлигидаги "Хоразм"га қарши майдонга чиқишди. Сунъий қопламали майдонда ўтган баҳсда мураббийлар штаби асосан ёшлардан иборат таркибни синовдан ўтказишди. Учрашувда Миржаҳон Мираҳмадовнинг ягона голи "Динамо"га ғалаба келтирди – 1:0.

Навбатдаги назорат учрашуви 13 январь куни "Бунёдкор"га қарши бўлиб ўтади.

Назорат учрашуви. 8 январь

"Динамо" - "Хоразм" 1:0

Гол: Миржаҳон Мираҳмадов 42 пен.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›