UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

"Динамо": "Навбаҳор" мағлуб этилди, таркибда янгилар бор Янгиликлар

"Динамо": "Навбаҳор" мағлуб этилди, таркибда янгилар бор

Теглар :  ДинамоНавбаҳор
Тошкентдаги иккинчи йиғин доирасидаги тўртинчи учрашувда Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши майдонга тушган «Динамо» жамоаси қизиқарли ўтган баҳсда ғалаба қозонди.

Бир неча кун олдин жамоа таркибига молдовалик 21 ёшли ҳимоячи Раду Роган келиб қўшилган бўлса, бугун сўнгги мавсумни «Қўқон-1912» жамоаси сафида ўтказган Ориф Мамажонов ва Шохруҳ Холматовлар келиб қўшилишди.

«Навбаҳор» жамоасига қарши кечган назорат учрашувида жамоамиз мураббийлари бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди.

Ўйин давомида ҳар икки жамоа ҳам кўплаб голли вазиятлар яратди. Наманганликлардан Мансур Саидов, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович сингари футболчиларда гол уриш учун имкониятлар бўлган бўлса, «Динамо» таркибидан Сардор Сулаймонов, Дилявер Абибуллаев, Жасур Азимовлар ҳисобни ўзгартиришлари мумкин эди.

Қизиқарли кечган баҳснинг 66-дақиқасида жамоамиз сафида кўрикдан ўтаётган Ориф Мамажоновнинг киритган голи якунда «Динамо»га «Навбаҳор» устидан ғалаба келтирди, 1:0

Назорат учрашуви. Тошкент.

22 февраль (чоршанба)

«ДИНАМО» - «НАВБАҲОР» - 1:0

Гол
: Ориф Мамажонов, 65.

«Динамо»
: Михаил Наумов, Фирдавс Абдусалимов, Шохруҳ Холматов, Раду Роган, Илҳом Комилов, Жасур Азимов, Искандар Холмирзаев, Дилявер Абибуллаев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Ориф Мамажонов, Сардор Сулаймонов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Акмал Бозоров, Асомиддин Маматов, Амиржон Сафаров, Ҳакимхон Аъламхонов, Комил Шарофутдинов, Абдумалик Абдуллаев, Диёр Маликов.

«Навбаҳор»: Акмал Ортиқов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Ҳасанбой Эргашев, Тоҳир Шамшитдинов, Алишер Мирзаев, Мансур Саидов, Ойбек Қиличев, Азизбек Турғунбоев, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Асилбек Аманов,Тимур Толипов, Аъзам Алиев, Алишер Саматов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Хурсанов, Мирзоҳид Ғофуров, Абдуазиз Султонов.

«Динамо» жамоаси навбатдаги учрашувни эртага, 23 февраль куни «Бунёдкор» академияси стадионида «Бунёдкор» клуби ўринбосарларига қарши ўтказади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика