"Динамо" мухлислари Зоминга отланишмоқда

Narzulla Saydullayev
28 мар 2014, 14:45
Севимли жамоасини Самарқанддаги ўйинларда бўлгани каби, сафар учрашувларда ҳам ёлғизлатиб қўймайдиган «Динамо» мухлислари, одатдагидек навбатдаги сафар учрашувига отланишмоқда.
Чемпионатнинг дастлабки турида юзлаб мухлислар Қаршида кечган ўйинда «Динамо»ни қўллаб-қувватлашганди. Шунингдек, Самарқанддаги ўйинда ҳам ишқибозларнинг ноқулай об-ҳавога қарамай футболчиларни олдинга бошлаши «Динамо»нинг чиройли ғалабасига замин яратганди.

Хабарингиз бор, 3-тур доирасида «Динамо» 29 март куни Зоминда «Сўғдиёна» меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга боришни режалаштирган жамоа мухлислари шанба куни соат 11:30да «Динамо» стадиони олдида тўпланиб, 12:00да белгиланган автобус билан Зомин шаҳрига жўнаб кетишлари кўзланмоқда. Сизда ҳам бундай имконият бор. Ўйинда «Динамо»ни қўллаб-қувватлашни истаган мухлислар бизга ҳамроҳ бўлишлари мумкин.

Батафсил маълумотлар учун +99891 532 36 57, +99890 657 56 40, телефонлар рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›