UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  4 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1

«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарликни бошлади Янгиликлар

«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарликни бошлади

Теглар :  Динамо
Бугун, 5 январь кунидан бошлаб «Динамо» жамоаси 2022 йилги янги мавсумга тайёргарликка киришди.

Жамоа Самарқанд шаҳар Чархин қўрғонида жойлашган «Динамо» ПФК тасарруфидаги болалар-ўсмирлар футбол мактабида клуб ҳомийси «Agromir Buildings» томонидан фойдаланишга топширилган сунъий қопламали майдонда машғулотлар ўтказмоқда.

2021 йилги мавсумдан кейин жамоа билан шартномаси якунига етган Жасур Ҳасанов, Обид Жўрабоев, Сардор Эминов, Рўзимбой Аҳмедов, Ислом Шарипов, Ғолиб Сарибоев, Олег Марчук, Дмитро Сидоренко, Сирож Мелиев, Тимур Ҳакимов, Тимур Усманов клуб билан хайрлашди. «Динамо» ПФК ушбу ўйинчиларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Клуб тез орада жамоада иш бошлайдиган мураббийлар штаби ва шартнома имзолангач, янги футболчилар ҳақида маълумот беради. Илк йиғинда асосан ўтган мавсумда жамоада бўлган ўйинчилар ва маҳаллий ёш футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика