"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди
21 дек 2025 23:58
Янгиликлар
"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди
Самарқанднинг "Динамо" клуби жамоа ўйинчиси Ричард Фрайдей билан хайрлашди.
"Ричард Фрайдэйга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз.
"Динамо" жамоаси мавсумлар оралиғида таркибдаги ўзгаришларни давом эттирмоқда.
Якунига етган 2025 йилги мавсумда жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Ричард Фрайдей билан амалдаги келишув якунига етгани боис, "Динамо" ПФК нигериялик легионер билан хайрлашди. Ричард Эмека жамоамиздаги ўйинлари билан "Динамо"нинг кубокда ярим финалгача етиб боришига ва чемпионатда энг яхши натижасини такрорлашига ўз ҳиссасини қўшди.
Фрайдэйга Самарқанддаги фаолияти ва ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.
Ҳамкорлик учун раҳмат, Фрайдей!", — дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар