
Ўтган мавсумда миллий чемпионатимиз баҳсларида 10 та гол киритиб бу борада жамоамиз тўпурарига айланган 21 ёшли ҳужумчи жамоамиз машғулотларидан бирида жароҳат олди. Тиббий кўрикдан сўнг Фаррух Шотурсуновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди ва унинг оёғига гипс қўйилди. «Динамо» бош мураббийи Равшан Ҳайдаровнинг айтишича, Шотурсунов энди камида бир ой вақт давомида жамоага ёрдам бера олмайди.