«Динамо» 12 январь куни Янгиерда «Машъал» билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
5 янв 2014, 15:48
«Динамо» жамоаси 3 январь кунидан бошлаб жорий йилдаги дастлабки йиғинини бошлади.
Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар берди. Равшан Хайдаров бошқарувида жамоамиз Самарқандда кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказмоқда.Ушбу йиғин 13 январь кунига қадар давом этади ва шундан кейин 15 январдан «Динамо» Тошкентда тўпланади.

Дастлабки йиғин доирасида 12 январь куни «Динамо» Янгиер шаҳрида «Машъал» жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушади.

«Динамо» жамоаси 15-30 январь кунги Тошкентдаги йиғинда 5 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

18 январь «Динамо» - «Пахтакор» (ёшлари), 23 январь: «Динамо» - «Пахтакор», 26 январь: «Динамо» - «Бухоро», 30 январь: «Динамо» - «Олмалиқ».

Жамоа йиғинларида шунингдек, Турғун Қобилов, Искандар Холмирзаев сингари бир қатор маҳаллий ёш футболчилар ҳам иштирок этишмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›