Дилявер Ваниев: "Мен учун майдонимиз яхши"
27 мар 2022 10:28
Янгиликлар
Дилявер Ваниев: "Мен учун майдонимиз яхши"
Про лиганинг тўртинчи туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм"(1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдирди.
"Про лигада ўткинчи ўйинлар йўқ. Ҳар бир жамоа курашмоқда. "Хоразм"нинг ўз майдонида "Андижон"га қарши ўйинини кўрдик. Шу боис ушбу ўйинга жиддий тайёрландик. Кўриниб турибдики, бизга етарлича қаршилик кўрсата олишди.
Биз кутган легионер футболчи келди. Тўғри ҳали тўлиқ тайёр эмас. Майдонга чиқиб ҳаракат қилди.
Ўтган вақт ичидаги ёмғирли кунлар майдонга таъсир қилиши табиий эди. Мен учун майдонимиз яхши. Қолганларни билмадим", - дейди Ваниев
Фикрлар