UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  98 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Дилшод Шарофетдинов: "Бугунги ғалабани Самарқанд аҳлига бағишлаймиз" Янгиликлар

Дилшод Шарофетдинов: "Бугунги ғалабани Самарқанд аҳлига бағишлаймиз"

ПРО-Лига 19-туридан "Нефтчи" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Дилшод Шарофетдинов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.





- Дилшод ака, бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз...
- Бугунги ўйин қийин бўлишини билардик. Чиндан жуда оғир ўйин бўлди, нега деганда кеча ёққан қор туфайли майдон чими озгина юмшоқ эди. Бу холат футболчиларга оғирлик келтиради. Аллоҳга шукр, бугун ютдик, 3 очкони қўлга киритдик.

Мавсум бошида биздаги вазифа Суперлига йўлланмасини қўлга киритишга қаратилганди. "Нефтчи" жамоаси билан анча йилги рақибмиз, ўзаро тўқнашувларнинг ўзига яраша тарихи бор. Ўйиндан олдин ҳам айтгандик, худо ҳоҳласа ғалаба қозонсак, бу ютуқ Самарқанд аҳли учун деб. Мавсум бошидан буён мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб келишмоқда, ўйиндан аввал йигитлар ҳам айтишганди, бугун ютамиз ва ғалабани Самарқанд аҳли учун бағишлаймиз. Йигитларга ва мухлисларга раҳмат айтаман. Мана бугун Фарғонада кўплаб мухлислар ўйинга келишди, бунақа атмосферада футбол ўйнашнинг завқи бошқача.

- "Динамо" жамоаси ўйиннинг дастлабки 30-дақиқасигача фаоллик намойиш этмади. Айнан шу дақиқага келиб рақиб жарима майдонида юзага келган баҳсли вазиятдан сўнг жамоангиз йигитларида ғалабага бўлган иштиёқ пайдо бўлди. Шу холатга қандай изоҳ берасиз?
- Тўғри айтдингиз, биз бошида 15-20 дақиқа ҳимоявий ўйин услубини танлагандик. Орадан шунча вақт ўтгач, футболчиларда ўзларига бўлган ишонч пайдо бўлди. Ўйин бошида ҳаммада ҳаяжон бўлади. Вақт ўтгач йигитларда иштиёқ пайдо бўлди ва ҳужумлар ташкил этишни бошладик.

- Ўзингиз ҳам футболчи бўлгансиз, футболни яхши тушунасиз. "Динамо" таркибида жорий мавсумда ёш футболчилардан бир қатор янги номлар кашф этилди. Мисол учун бугун гол киритган футболчи...

- Албатта, биз ҳам футболчи бўлганмиз, ҳозир тугатдик. Гол урган йигит ёшлар терма жамоасида ўйнайди, Муҳаммадқодир Хамролиев. Бу йигитда иштиёқ бор, ҳар доим майдонга тушишга шай, ўйнайман деб тайёр туради. Унинг шу хислатларини юқори баҳолайман, лекин ҳали ўз устида ишлаши керак. Бундан ташқари таркибимизда бир қатор ёш футболчилар бор, ўйинлар давомида уларни ҳам майдонга туширамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика