UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  0 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  1 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  1 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  2 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  2 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  21 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  8 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  7 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0

Дилшод Раҳматуллаев: "Локомотив" билан 6 ойлик шартнома туздим" Янгиликлар

Дилшод Раҳматуллаев: "Локомотив" билан 6 ойлик шартнома туздим"

Туркия биринчи лигасининг "Шонлиюрфаспор" клуби шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Дилшод Раҳматуллаев юртимизга қайтиб келди.
Футболчи Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан шартнома тузди. Бу ҳақда Дилшод "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.

- "Темирйўлчилар" билан 6 ойлик шартнома туздим. Агар бу орада Туркия суперлигаси ёки биринчи лигасидан таклифлар бўлса у ерга кетаман. Олдимда "Локо"дан ташқари Туркия биринчи лигасидан иккита вариант бор эди. Биттаси "Бурчаспор", иккинчиси биринчи лигага чиққан янги жамоа. Лекин бу жамоалардан кўра "Локомотив"да ўйнашни маъқул кўрдим. Боз устига Туркия биринчи лигасида чемпионат сентябрь ойида бошланади. Агар бу вариантларни танласам яна узоқ вақт дам олишимга тўғри келарди. Ўзи шу кунгача икки ой дам олдим.

- Туркиядан қайтиб келган пайтимдаёқ Вадим Карленович чақирганди. Бу мураббийни яхши биламан. Миллий ва олимпия терма жамоалари унинг қўл остида ўйнаганман. Аммо Абрамовга Туркиядан яхши таклиф бўлса кетишимни айтдим. Аслида "Шонлиюрфаспор" клубида қолишим мумкин эди. Аммо бош мураббий ўзгарди ва ўзи билган футболчиларни олиб келишга ҳаракат қилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика