UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  0 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  6 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  17 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   12 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0

Дилшод Нуралиев: "Шогирдларим биринчи лигада озгина ёшлик қилишмоқда" Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: "Шогирдларим биринчи лигада озгина ёшлик қилишмоқда"

Кеча Андижонда биринчи лиганинг 7-турида "УзДонгЖу" - "Пахтакор-2" ўйини бўлиб ўтди.
Тошкентликларнинг гарчи таркиби асосан ёшлардан ташкил топган бўлишига қарамай бу жамоа футболчилари мухлисларда илиқ таассурот қолдирди. Учрашувдан сўнг бош мураббий Дилшод Нуралиевнинг фикрларини билишга қизиқдик.

- Умуман олганда, ўйин ёмон бўлмади, - дея гап бошлади "Пахтакор-2" устози.

- Гол уриш учун бизда ҳам бир қатор вазиятлар бўлди. Таркибимиз жуда ҳам ёш. Йигитларга тажрибали рақибларга қарши ўйинларда бироз ёшлик қилишмоқда. Вазиятларни муваффақиятли якунлашга келганда, қандайдир аниқлик етишмаяпти. Андижонда йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски айтиб ўтганимдек вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.

- Ўйин борасида эса унчалик ҳам ютқазмадик деб ҳисоблайман.

- "УзДонЖу" жамоаси менда яхши таассурот қолдирди. Таркибида илгари олий лигада ўйнаган маҳоратли ўйинчилар борлигини кўрдик. Қолаверса бир қатор ёшлар ҳам ўйинда ўзларини кўрсатди.

- Мағулбиятнинг асосий сабабларидан бу - голга тортадиган вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимиздадир.

- Ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда ҳимоячини ўрнига олдинги чизиқ вакилини тушуриб ҳужумкорликни оширишга ҳаракат қилдик. Афсуски бу ўзгариш ҳам фойда келтирмади.

- Бу бизнинг чемпионатдаги 4-мағлубиятимиз бўлди. Албатта бу ачинарлидир.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика