UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Дилшод Нуралиев: «Ўйинимизда бироз камчиликлар бор» Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: «Ўйинимизда бироз камчиликлар бор»

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) “Жар” стадионининг иккинчи майдонида Эрон ўсмирларига қарши биринчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Бунда футбочлиларимиз рақибни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ўйин якунига етгач, бош мураббий Дилшод Нуралиевдан қисқача интервью олдик.

- Дилшод ака, Эронга қарши биринчи ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Бу ўйинда асосий таркиб футболчиларидан Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов, Муҳиддин Одилов, Илҳом Абдуғаниев кабилар жароҳат олишгани боис майдонга туша олишмади. Шу боис деярли иккинчи таркибни синаб кўрдик. Бу эса ўйинга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Ўйинимизда мазмун йўқолиб қолгандек бўлди. Лекин шунга қарамай, Эрондек кучли жамоа устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Бунинг учун шгогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Уларда иштиёқ юқори бўлди. Тўғри, ўйинимизда камчиликлар бор ва вақт ўтиб уларни бартараф этиб борамиз. Эронга қарши яна иккита ўйинимиз бор ва шу учрашувларда бугун майдонга тушмаган бошқа футболчиларни ҳам синаб кўрамиз.

- Баҳс якунига етгач, пенальтилар серияси амалга оширилди.
- Бу таклифни эронликлар ўртага ташлашди. Биз эса кўндик. Чунки жаҳон чемпионатининг плей-офф баҳсларида исталган жамоа билан пенальтилар серияси содир бўлиши мумкин. Шунга тайёр туриш учун ҳам 11 метлик зарабаларни тепиб турган маъқул деб ўйлайман. Менимча, навбатдаги иккита ўйиндан сўнг ҳам пенальтилар серияси бўлади. Эътибор берган бўлсангиз, бешта зарбадан тўрттасини ҳимоячиларимиз амалга оширишди. Бундан кўзланган мақсад, ҳимоячилар дарвоза томон камдан кам зарба беришади, шу боис улар ҳам зарбани ва голни ҳис қилишлари лозим.

Х.ХОЛИҚОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика