UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  0 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 19:00Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  7 19:00Суперлига. "Андижон" — "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  21 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:55U-17 Осиё кубоги. Финал. Ўзбекистон ва С.Арабистонининг асосий таркиблари маълум  11 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3

Дилшод Нуралиев: “Марокаш билан финалда тўқнаш келсак яхши бўларди” Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: “Марокаш билан финалда тўқнаш келсак яхши бўларди”

Матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийининг ўйиндан сўнг фикрлари шундай бўлди.
"Аввало ажоиб ўйин учун Марокаш термаси мураббийини табриклайман. Бугун рақибимиз майдонда жуда яхши ҳаракат қилди, лекин биз ҳам бўш келмадик ва шогирдларим дурангни ушлаб қола билишди. Марокаш кучли жамоа эканини олдиндан билардик ва шунинг учун ўз вақтида Тунис, Кот-Д‘Ивуар сингари жамоалар билан ўртоқлик ўйнагандик. Марокаш ўйин услуби билан Тунисни эслатиб юборди. Насиб қилса, финалда яна шу жамоага қарши тўп суриш ниятимиз бор" - дейди Дилшлд Нуралиев.

- Бугун Хорвати я ҳам ғалаба қозонди ва дастлабки уч очкони қўлга киритди. Бундан кўриниб турибдики, гуруҳдаги охирги учрашув ҳам кескин кечади.

- Жаҳон чемпионати ўз номи билан жаҳон чемпионати. Бунда осон ўйинлар бўлмайди. Биз дастлабки икки учрашувга қандай ҳозирлик кўрган бўлсак, хорватия билан ҳам шундай тайёргарлик кўрамиз.

- Бугунги ўйин ва натижа ўсмирларимизнинг гуруҳдан чиқишига ҳамда турнирда узоқроққа боришига имконият яратди дейиш мумкинми?

- Ҳар бир мураббий ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Мен ҳам мураббий сифатида жамоамнинг турнирда кўпроқ қолишини хоҳлайман. Бир сўз билан айтганда, биз навбатдаги баҳсга ўта жиддий қараймиз ва эртадан тайёргарликни бошлаб юборамиз.

Хайрулло Холиқов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика