Дилшод Андаев: “Менимча кейинги босқичга Франция ва Бразилия жамоалари чиқишса керак”
04 июл 2014 15:54
Янгиликлар
Дилшод Андаев: “Менимча кейинги босқичга Франция ва Бразилия жамоалари чиқишса керак”
Бугун Бразилиядаги Жаҳон чемпионатининг чорак финал ўйинлари старт олади. Бугунги икки ўйин олдидан “Машъал-2” бош мураббийи Дилшод Андаевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Бугунги ўйинлар ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, Жаҳон чемпионатини катта иштиёқ билан кузатиб бораяпман, - деб гап бошлади Дилшод Андаев.
Бу сафаргиси аввалгиларига қараганда кутилмаган натижаларга бой бўляпти. Чорак финалдаги Германия ва Франция ўртасидаги баҳс қолганларига қараганда томошабоплиги билан ажралиб турса ажабмас. Немислар жуда ҳам яхши ўйин намойиш этишяпти. Уларнинг энг хавфли қуроли бу менимча тезкор қарши ҳужумлар бўлса керак. Уларнинг хужум чизиғи ҳавас қилгулик. Франция ҳам бўш келмасликка ҳаракат қилади. Улар ҳам бу йилги жахон чемпионатидан қуруқ қўл билан кетмасликлари табиий. Бразилия ҳам ўз уйида ўтаётган жаҳон чемпионатидан фақат ва фақат ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Мундиални Бразилиясиз тасаввур қилиш қийин бўлса керак. Улардан чиройли ўйин кутиб қоламиз.
- Менимча кейинги босқичга Франция ва Бразилия жамоалари чиқишса керак. Имкониятларига келсак Германия-Франция 50-50 ва Бразилия-Колумбия 70-30.
Комилжон Икромов ёзиб олди.

Фикрлар