UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  0 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  3 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  4 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  8 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  15 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  5 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0

Дилмурод Назаров хотира турнирида "Навбаҳор" ғолиб Янгиликлар

Дилмурод Назаров хотира турнирида "Навбаҳор" ғолиб

9-12 апрель кунлари Тошкент шаҳрида собиқ футболчи Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди.
"Ливерпуль-Гол" футбол клуби ва Назаровлар оиласи ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу турнирда 8та жамоа иштирок этди.

"Пахтакор", "Бунёдкор 1", "Бунёдкор 2", "Навбаҳор", "Насаф", "Ливерпуль-Гол", "Локомотив" ва Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубларининг 2005 ва 2006 йилларда туғилган футболчиларидан иборат жамоалари турнирда қатнашишди. Бугун ўз якунига етган мусобақада Наманганнинг "Навбаҳор" клуби чемпион бўлди. Иккинчи ўринни "Бунёдкор-1" жамоаси банд этди. Кучли учликни "Ливерпуль-Гол" якунлаб берди.


Маълумот учун, Дилмурод Назаров профессионал фаолиятини 1992 йил "Пахтакор"  сафида бошлаган. Икки йил давомида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган Дилмурод Назаров Ўзбекистон чемпиони (1992) ва Ўзбекистон кубоги (1993) соҳибига айлаган. 1993 йил Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида ўйнаб яна "Пахтакор"га қатди. Уч йил давомида "шерлар" сафида яна чемпион (1998) ва кубок соҳиби (1997) бўлди. 1995 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сўровномасида 2-ўринни банд этди. 1999 йилда Тошкентнинг "Трактор" ва Шимкентнинг "Ордабаси" клубида фаолият олиб борди.

Кейинги йил "Пахтакор"да, 2001 йилда эса "Сурхон" клубида ўйнаган. Қисқа муддат Қозоғистоннинг "Тараз" шарафини ҳимоя қилди. Қозоғистонда "Қайсар", "Ясси Сайрам" ва "Ордабаси" каби клубларда ўйнади.

2006 йилда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби сафида ўйнаб футболчилик фаолиятини якунлади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 1995-1997 йилларда 10та ўйинда майдонга тушган. 1996 йилда Осиё Кубогида иштирок этган.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика