UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  11 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  3 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  25 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  2 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  4 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  158 21:00А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни қабул қилмоқда, Шомуродовдан ажойиб ассист (онлайн ҳисоб)  39 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  5 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  33 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  67 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  8 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19

Дилмурод Назаров хотира турнири бўлиб ўтади Янгиликлар

Дилмурод Назаров хотира турнири бўлиб ўтади

9-12 апрель кунлари Тошкент шаҳрида собиқ футболчи Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтади.
"Ливерпуль-Гол" футбол клуби ва Назаровлар оиласи ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу турнирда 8та жамоа иштирок этади.

"Пахтакор", "Бунёдкор 1", "Бунёдкор 2", "Навбаҳор", "Насаф", "Ливерпуль-Гол", "Локомотив" ва Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубларининг 2005 ва 2006 йилларда туғилган футболчиларидан иборат жамоалари турнирда қатнашишади.


Дилмурод Назаров профессионал фаолиятини 1992 йил "Пахтакор"  сафида бошлаган. Икки йил давомида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган Дилмурод Назаров Ўзбекистон чемпиони (1992) ва Ўзбекистон кубоги (1993) соҳибига айлаган. 1993 йил Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида ўйнаб яна "Пахтакор"га қатди. Уч йил давомида "шерлар" сафида яна чемпион (1998) ва кубок соҳиби (1997) бўлди. 1995 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сўровномасида 2-ўринни банд этди. 1999 йилда Тошкентнинг "Трактор" ва Шимкентнинг "Ордабаси" клубида фаолият олиб борди.

Кейинги йил "Пахтакор"да, 2001 йилда эса "Сурхон" клубида ўйнаган. Қисқа муддат Қозоғистоннинг "Тараз" шарафини ҳимоя қилди. Қозоғистонда "Қайсар", "Ясси Сайрам" ва "Ордабаси" каби клубларда ўйнади.

2006 йилда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби сафида ўйнаб футболчилик фаолиятини якунлади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 1995-1997 йилларда 10та ўйинда майдонга тушган. 1996 йилда Осиё Кубогида иштирок этган.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика