Дилмурод Каримов: "Биз ғалабага ҳақли эдик"
27 июн 2016 13:30
Янгиликлар
Дилмурод Каримов: "Биз ғалабага ҳақли эдик"
- Жамоамизда яхши бир хусусият шаклланган. Биз доимо кучли жамоаларга қарши кучли тайёргарлик кўра оламиз. Ўйиндан олдин мураббийларимиз бизни қийин ўйинга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёрлай олди деб ўйлайман. Бироқ ўйиннинг илк дақиқасиданоқ гол киритиб, устунликка эришишни ўйламагандик. Ҳаммаси биз учун муваффақяитли бошланди. Биринчи ҳужумдаёқ жарима майдонида тўпни шерикларимдан қабул қилиб олганимда менда ҳам зарба бериш имконияти бор эди. Лекин, чапроқда Зоҳиднинг очилаётганлигини кўрдим ва дарҳол тўпни унга узатдим. Тўпураримиз вазиятдан унумли фойдаланиб, барчамизга кўтаринки кайфиятни тақдим этди. 27-дақиқада Мурод Тошматов жарима майдони яқинида стандарт вазият ишлади. Жарима тўпини жонли деворни айлантириб, дарвоза томон йўлладим. Игнатий зарба йўналишини тополмай қолди. Афсуски, биз ғалабага ҳақли эдик. Фақатгина ўйин давомида юзага келганим қийинчиликлар туфайли муҳим уч очкодан маҳрум бўлдик. Биринчи таймнинг ўзидаёқ марказда Жаҳонгир Абдумўминов саломатлиги боис майдонни тарк этди. Дониёр Одиловга “Насаф” билан ўйинда олинган жароҳат тўлиқ куч билан ўйнашига халақит беряпти. Майдонга тушган ёш ўйинчиларимизда эса кучли, пешқадам жамоаларга қарши ўйин тажрибасининг камлиги панд берди. Марказни қўлга олган “Локомотив” мағлубиятдан қутилиб қолди. Олдинда, “Нефтчи”га қарши яна битта мураккаб ўйин бизни кутиб турибди. Биринчи даврани юқори ноталарда тугатишни ўйлаяпмиз, дейди Дилмурод Каримов.
Фикрлар