UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  0 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  3 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  4 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  11 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  2 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  23

Дилмурод Каримов «Динамо» билан 1,5 йиллик шартнома имзолади Янгиликлар

Дилмурод Каримов «Динамо» билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ёзги трансферларга рухсат бергач, Суперлигага чиқишни мақсад қилган “Динамо” клуби ўз сафига навбатдаги янги футболчини қўшиб олди.

Бекободнинг “Металлург” клуби сафидаги ўйинлари билан мухлисларга танилган, жорий мавсумнинг дастлабки ярмини “Сўғдиёна” клуби сафида ўтказган Дилмурод Каримов “Динамо” жамоаси сафига қўшилди. 29 ёшли ярим ҳимоячи “Динамо” клуби билан 2019 йил якунигача, яъни 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Дилмурод Каримов Жиззах клуби сафида ушбу мавсумда 11 ўйинда майдонга тушиб, “Бунёдкор” ва “Навбаҳор”га қарши ўйинларда гол киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, ПФЛ 18 июндан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат бергач, “Динамо” сўнгги 10 кун ичида 5 нафар янги футболчи - Акмал Холмуродов (“Сўғдиёна”), Аббосбек Жумақулов, Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Павел Пуришкин (“Металлург”) ва Дилмурод Каримовлар (“Сўғдиёна”) билан шартнома имзолади.

Бугун Про-Лига 18-тури доирасидаги “Динамо” – “Норин” учрашувида Павел Пуришкин ва Дилмурод Каримовлар “Динамо” сафида дебют ўйинларини ўтказишлари мумкин.

“Динамо” клуби айни дамда бир қатор футболчилар билан музокара ўтказишда давом этмоқда. Бугун якунланадиган Про-Лига иккинчи даврасидан кейинги бир ойлик давралар оралиғидаги танаффусда жамоа таркибида яна ўзгаришлар кузатилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика