UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  1 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  0 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  5 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  1 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  1 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  5 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

Диего Симоне: “Диего Коста учун жонимни беришга тайёрман” Янгиликлар

Диего Симоне: “Диего Коста учун жонимни беришга тайёрман”

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симоне Ла Лига 12-тури доирасида “Севилья”га (1:1) қарши беллашувдан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Яхши ўйин гувоҳи бўлдик. “Севилья” доим курашчан жамоа сифатида гавдаланиб келган. Уларда таркиб ҳар доим яхши бўлган ва улар ҳар қандай дақиқада ўйинда ўзгариш қила олишга қодир.

Биринчи таймда иккала томон ҳам ўйлаган режаларини амалга ошира олишмади. Ҳеч ким ташаббусни ўзида сақлаб тура олмади.

Иккинчи бўлимда эса биз ҳужумдаги уч нафар футболчи билан рақиб марказий ҳимоячиларига прессинг уюштиришга ҳаракат қилдик. Улар бундай режага муносиб қаршилик кўрсатишди. Шунга қарамай Корреа ва Арьас рақибга жиддий хавф туғдириб, ўйинда ғалабамизни таъминлашлари ҳам мумкин эди.

Қачондир, кимдир майдонда Диего Коста сингари майдонда борини бериб ҳаракат қилса, мен бундан кейин ҳам шундай футболчиларга ишонишда давом этаман. Айни пайтда Диего ажойиб жисмоний ҳолатда. У машғулотларда ҳам ўзини ҳар томонлама ижобий жиҳатларини кўрсатмоқда, гарчи ўйинда гол уролмаса ҳам. Мен бу каби футболчилар учун жонимни ҳам беришга тайёрман”, дейди Симоне.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика