Диего Симеоне Мусса Дембеленинг тез орада "Атлетико"га ўтишини тасдиқлади
11 янв 2021 18:50
Янгиликлар
Диего Симеоне Мусса Дембеленинг тез орада "Атлетико"га ўтишини тасдиқлади
Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне "Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеленинг трансфери ҳақида гапирди.
"Битим ҳали тузилмади, аммо ҳа, биз у билан шартнома имзолаш борасидаги якунловчи музокаралар олиб боряпмиз", - деб ёзади журналист Фабрицио Романо Диего Симеоненинг сўзларидан иқтибос келтириб.
Франциялик форвард Диего Костага ўринбосар сифатида жамоага олиб келинмоқда. Дембеле Мадрид гранди таркибига харид қилиш ҳуқуқи билан ижара асосида келмоқда. Битим нархи 33 миллион еврони ташкил этади.
Дембеле "Лион"да 2018 йилдан бери ўйнайди, бунга қадар эса "Селтик" ва "Фулхэм" клубларида ҳаракат қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар