Диего Лопес муносиб таклиф тушгандан кейингина “Реал”ни тарк этади

Tolibjon Qosimov
17 июл 2014, 12:22
Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Диего Лопес ўз клубини тарк этишга шошилмаяпти.
Лопес фақат арзирли таклиф тушса жамоани тарк этишга қарор қилган. Дарвозабон 5 миллион евро маошлик таклиф кутаяпти.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Коста-Рика дарвозабони Кейлор Навасни ўз сафига қўшиб олди. Икер Касильяс “Реал”ни тарк этмоқчи эмас. Лопесга келадиган бўлсак, унинг “Қироллик клуби” билан шартномаси 2017 йилгача белгиланган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com