Диего Коста бир учрашувга дисквалификация қилинди

Aslanov Jasurbek
1 апр 2016, 18:34
Англия футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитаси "Челси" ҳужумчиси Диего Костани 1 учрашувга дисквалификация қилди.

Коста "Эвертон"га қарши баҳсда мухлисларга кўрсатган ҳаракати учун бундай жазога раво кўрилди. Бундан ташқари футболчи 20 минг фунт миқдорида жарима тўлайди.

"Гудисон Парк"да ўтган "Эвертон" - "Челси" баҳсида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The FA