Диего Форлан Япония клубига ўтиши мумкин

Narzulla Saydullayev
15 янв 2014, 12:31
Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Диего Форлан "Серезо Осака" клубига ўтиши мумкин.
Бу ҳақда japantimes.co.jp сайти хабар берди.

ЖЧ-2010нинг энг фойдали ўйинчиси сифатида "Олтин тўп"га эга чиққан футболчи япон клуби билан музокара ўтказмоқда. Агар барчаси кўнгилдагидек кечса яқин кунларда трансфер расман амалга ошади.

Форланнинг 2013 йилни Бразилиянинг "Интернасиональ" клубида ўтказди. У миллий терма жамоа сафида 107та ўйин ўтказиб 36та гол урган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia