UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  0 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  0 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   12 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  4 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  3 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  9 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  8 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  14 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1

Дидье Дешам: "Тактика борасида ўйлашга вақт бўлгани йўқ" Янгиликлар

Дидье Дешам: "Тактика борасида ўйлашга вақт бўлгани йўқ"

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам финал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Францияда Европа чемпиони бўлиш учун ажойиб имконият мавжуд. Бу ерда сен неча ёш эканлигини фарқи йўқ, имконият борми, демак бундан унумли фойдаланиб қолиш лозим. Футболчи 18 ёш бўладими, 20 ёшми, совринни қўлга киритиш имконияти борми, унда ҳаракатни ошириши лозим. Франция терма жамоасидаги барча футболчилар финалда ўйнаш бахтига муяссар бўлишганини тушуниб туришибди. Бу катта воқеалик.

Германияга қарши ярим финал баҳсидан сўнг финалга қандай тактика қўллаш ҳақида ўйлашга вақт бўлгани йўқ. Муҳими жамоа тезда тикланиб олиши керак эди. Ишончим комилки, йигитлар финалга тўлиқ тайёргарлик билан ўйнашади. Бу кўпчилик учун фаолиятидаги энг муҳим ўйинларидан бири, балки энг муҳими ҳам бўлиши мумкин. Европа чемпионати финали, Парижда, ўз суюклилари олдида ўйнаш бу катта шараф.

Мени Евро-2000даги футболчи сифатида қўлга киритган муваффақиятим бу ўтмишда қолган. Ҳозир умуман бошқа тарих. Мен энди Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида қатнашаман. Яна жамоанинг бир бўлаги бўлиб турганимдан фахрланаман.

Португалия жуда кучли жамоа. Улар бежизга финалга қадар етиб келишгани йўқ. Франция каби Португалияни ҳам мусобақа стартида жуда кўп танқид қилишди. Якунда эса улар ҳам, биз ҳам финалга қадар етиб келдик. Португалия жуда кучли ва турли хил тактикаларда ўйнай оладиган қийин рақиб. Уларнинг ҳимоя чизиғи жуда ишончли ўйнайди. Португалия рақибга нисбатан кучли прессинг қўлламайди, аммо уларнинг қарши ҳужумлари жуда тезкор ва хавфли.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика