Дидье Дешам: "Погба яхшироқ ўйнаши керак"
08 окт 2016 13:42
Янгиликлар
Дидье Дешам: "Погба яхшироқ ўйнаши керак"
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2018 саралаши доирасида Болгария устидан қозонилган ғалабадан сўнг "учранглилар" ва "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба яқин орада янада яхшироқ ўйнаши кераклигини айтиб ўтди.
"Погба яхшироқ ўйнай олади ва у бунга мажбур. У ҳимоявий функцияларни бажараётганда ҳар доим ҳам ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмайди. Қачонки, у майдон марказида яратувчи вазифасини бажарса ўзининг кўп қирралилигини намойиш этади. Погба яқин орада янада яхшироқ ўйнаши керак деб ҳисоблайман," - дея Дешамнинг сўзларини келтирмоқда "goal.com".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар